“Бавария” етакчиси “қизил иблис”га айланиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” “Бавария” ярим ҳимоячиси Томас Мюллерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport Bild” хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби 34 ёшли ярим ҳимоячи “Бавария” билан янги шартнома бўйича келиша олмаса, унинг трансферига уриниши мумкин.

“Ман Юнайтед” Мюллерга 2023 йилнинг январида ҳам қизиқиш билдирган, бироқ немис футболчиси бу трансферга эътибор бермаганди. Эрик тен Хаг Томаснинг мухлиси ҳисобланади. Мураббий футболчининг тажрибаси “Манчестер Юнайтед”га ёрдам беришига ишонмоқда.

Мюллер янги шартнома бўйича немис футболчисининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Мюллер камида 2025 йилгача футболда қолмоқчи. У Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага ўтиш борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Томаснинг асосий мақсади “Бавария”да қолиш. У ҳатто MLS ва Саудия Арабистонидаги йирик шартномаларни ҳам рад этди.

Мюллер жорий мавсум “Бавария” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 485 дақиқада 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Бавария Томас Мюллер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made