“Бавария”нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Спорт

image

Келаси мавсумда “Бавария”нинг бош мураббийи ким бўлиши ҳали тўлиқ аниқ бўлмаса ҳам, клуб трансфер ойнасига оптимстик қарамоқда ва аллақачон асосий трансфер режаларини белгилаб олган. Бу ҳақа “The Independent” хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби ўз таркибини кучайтирмоқчи ва шу мақсадда “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешни таркибга таклиф қилишга тайёр. Португалиялик футболчи ҳам фаолиятининг қолган қисмида катта совринларни қўлга киритишни хоҳлайди, шунинг учун у Мюнхен клуби таклифини кўриб чиқиши мумкин.

Бундеслигада молиявий фейр-плей қоидалари АПЛга қараганда соддароқ бўлгани боис “Бавария” бир нечта катта трансферларни амалга ошира олади. 

Маълумот учун, 29 ёшли Бруно Фернандеш жорий мавсум МЮ сафида Англия чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг