“Бавария”нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Спорт

image

Германия терма жамоасида ўйнашни танлаган “Бавария”нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Александр Павлович жамоада февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, 19 ёшли ярим ҳимоячи овоз бериш жараёнларида германиялик ярим ҳимоячи Жамол Мусиала ва англиялик ҳужумчи Ҳарри Кейнни ортда қолдирган. Февраль ойида 19 ёшли ярим ҳимоячи Германия чемпионатининг учта ўйинида қатнашиб, 1 та гол урди. Ярим ҳимоячи Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Лацио” билан ўйинда (3:0) ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Қайд этиш жоиз, бу ярим ҳимоячи учун “Бавария”даги қаторасига иккинчи совриндир. Сербиялик футболчидан олдин ҳужумчи Ҳарри Кейн кетма-кет уч ой давомида “Бавария”нинг энг яхши футболчисига айланди.

Жорий мавсумда 19 ёшли ҳимоячи клуб сафида барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 2 миллион еврони ташкил этади. Футболчи Мюнхен клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У мураббий Томас Тухель қўл остида “Бавария”нинг асосий жамоаси футболчисига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Александр Павлович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг