“Бавария”нинг барча футболчилари карантинга олиниши мумкин 

Спорт 2417
image

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Лацио"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги ўйиндан олдин карантинга олиниши мумкин. Бу ҳақда "Sportschau" хабар бермоқда. 

Манбага кўра, "Бавария"да коронавирус билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар аниқлангани туфайли шундай қарор қабул қилиниши мумкин. 

Маълумот ўрнида, клубда Леон Горецка, Хави Мартинес, Бенжамен Павар ва Томас Мюллерларда коронавирус аниқланганди. 

Мюнхен соғлиқни сақлаш идоралари клубни карантинга олиш бўйича тўлиқ ваколатга эга эканлигини маълум қилган. 

Айни пайтда шифокорлар клубда тўлиқ текширув ўтказмоқда. 

Маълумот учун, бугун, 20 февраль куни "Бавария" Бундеслига доирасида "Айнтрахт"га қарши майдонга тушиши керак. 

23 февраль куни эса Ханси Флик шогирдлари Чемпионлар Лигасининг нимчорак финали доирасида "Лацио"га қарши ўйнайди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 110
Рейтинг: 2.9
t
×