“Бавария” “Ман Сити” аъзосини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби “Манчестер Сити” аъзоси Кайл Уокер билан шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенберг ўз Twitter саҳифасида маълум қилди. 

Манбага кўра, немис клубининг Уокер билан имзоланадиган шартномаси яна бир мавсумга узайтириш варианти билан 2025 йилгача мўлжалланган. Энди “Бавария” “Манчестер Сити” билан Уокернинг трансфер нархи бўйича келишиб олиши керак.

Уокер ўтган мавсум “шаҳарликлар” сафида умумий 39 та ўйинда майдонга тушиб 1 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячи “Ман Сити” билан Европа Чемпионлар лигаси, Англия чемпионати ва Англия кубогида ғолиб бўлиб, требл қайд этди. “Transfermarkt”га кўра, англиялик 33 ёшли футболчининг қиймати 13 миллион еврони ташкил этади. Уокернинг “Ман Сити” билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Бавария Кайл Уокер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made