“Бавария” Левандовскини қанчага сотмоқчилиги маълум бўлди

Спорт 2461
image

“Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Испания ёки Францияда давом эттириши мумкин. Унга ПСЖ ва “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport Bild” нашри хабар берди.

Шу ойда "Бавария" ҳужумчининг агенти Пини Захави билан музокаралар олиб боради. Левандовскининг кейинги фаолияти қандай бўлиши ушбу музокаралар натижасига боғлиқ. Робертнинг ўзи “Барселона”га кўчиб ўтиш вариантига қизиқиб қолгани маълум.

Шунингдек, мюнхенликлар жорий йилнинг ёзида польшалик ҳужумчини сотиб юбориши мумкинлигини истисно этмаяпти. “Бавария” Левандовскининг трансферидан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Польякнинг агенти Захави "Барселона" ва ПСЖ бу суммани тўлашга тайёрлигига ишонч билдиряпти.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роберт Левандовски “Бавария” сафида 42 та учрашувда майдон тушиб, 47 та гол урди ва 6 та голи узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 33 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×