“Бавария” Девис ўрнига собиқ “Реал” аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

“Бавария” “Реал” қизиқаётган асосий чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Девисга ўринбосар топди. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Бавария” раҳбарияти Девисга муқобил сифатида “Милан”нинг асосий чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандесни кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбариятининг фикрича, айнан француз футболчисида Германия клубида муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган фазилатлар мавжуд, бироқ ҳамон “Бавария”нинг устувор вазифаси Девисни жамоада сақлаб қолиш бўлмоқда. Мюнхенликлар унинг 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтиришдан умидини узмаяпти.

Тео Эрнандес “Милан”дан олдин “Реал”, “Атлетико”, “Алавес” ва “Реал Сосьедад” клубларида ўйнаган. Жорий мавсумда Франция терма жамоаси ҳимоячиси барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Умумий ҳисобда, у “россонерилар” сафида 197 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган ва 35 та голли узатмани амалга оширган.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда “Бавария”да ишлар яхши эмас. Мюнхенликлар Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида “Лацио”га (0:1) мағлуб бўлди. Бунгача “Бавария” Бундеслигада “Байер”га ютқазди (0:3).


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг