Башар Асаднинг рафиқаси лейкемияга чалинди
Олам
−
21 Май
6941Сурия Президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асадга ўткир миелоид лейкемия ташхиси қўйилди. Бу ҳақда давлат раҳбари девонининг расмий баёнотига таяниб, SANA хабар берди.
Баёнотда айтилишича, Президентнинг рафиқасида муайян аломатлар сезилган, шундан сўнг Асад хоним кўрикдан ўтган.
Миелоид лейкемия белгиларига қуйидагилар киради: чарчоқ, рангпарлик, қон кетиш ва қон кетишга мойиллик, иситма.
Даволаниш даврида Асма Асад расмий ва оммавий тадбирларда қатнашмайди.
2018 йилда Асад хонимга кўкрак бези саратони ташхиси ҳам қўйилган эди. 2019 йилда Асма Асад саратон касаллигини енгиб келаётгани эълон қилинди.
У Лондонда туғилган ва Британия фуқаролигига эга. Асад хоним Лондон Қироллик коллежини тамомлаган. 2000 йилда у Сурияга бориб, у ерда Башар Асад билан учрашган. Эр-хотиннинг уч нафар фарзанди бор.