Барселонанинг техник ҳомийси ўзгариши мумкин

Спорт

image

“Барселона” техник ҳомийсини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, айни дамда каталонияликлар Американинг Nike бренди билан келишувга эга, бироқ немис компанияси Puma “кўк-анорранглилар”га 100 миллион евролик шартнома таклиф қилмоқда.

Ҳозирда испан клубига Америка брендидан кўра, немис компаниясининг таклифи фойдалироқ кўринмоқда. “Барселона” Nike'дан ҳар мавсумда 85 миллион евро олади, клубга яна 25 миллион евро эса бонус сифатида тақдим этилади. Шу билан бирга, Америка компанияси муайян мақсадларига эриша олмаганлиги учун “Барселона”га жарималар тизимини тақдим этган. Puma эса Каталония клубига шартнома имзолагандан кейинги бонусдан ташқари, йилига 120 миллион евро тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, айни дамда “Барселона” раҳбарияти Puma билан ҳамкорлик қилиш тарафдори, аммо Nike вакилларидан якуний, қайта ишланган таклифни кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made