“Барселона” жиддий йўқотишга учради

Спорт

image

Испания ва Грузия терма жамоалари ўртасидаги 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-тур учрашувида қизил фурия аъзоси Гави жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Гави 26-дақиқада тиззасидан жиддий жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Дастлабки тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлишича, тиззадаги жароҳат туфайли футболчи олти ойдан саккиз ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин.

Агар, Гави ҳақиқатдан ҳам 8 ойгача майдонга туша олмаса, у Париж-2024 Олимпиадасини ва Евро-2024 турнирини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Испания-Грузия ўйини натижасига кўра, мезбонлар саккизта ўйинда 21 очко жамғарган ҳолда “А” гуруҳи турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Испанияликлар Евро-2024 финал босқичига муддатидан аввал йўлланмага эга чиққанди. Грузия эса 8 очко жамғариб, 4-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Испания Гави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made