“Барселона” ЕЧЛнинг сўнгги икки плей-офф ўйинида 12 та гол ўтказди

Спорт

image

"Барселона" Чемпионлар Лигасининг сўнгги икки плей-офф ўйинларида ўз дарвозасидан 12 та гол ўтказиб юборди. 

Кеча, 16 февраль куни мусобақанинг 1/8 финал биринчи ўйинида Каталония жамоаси "ПСЖ"га 1:4 ҳисобида ютқазди. 

Эътиборлиси, "Барселона" ўйиннинг 27-дақиқасида ҳисобни очди, аммо парижликлар тезда ҳисобни тенглаштиришди ва иккинчи бўлимда каталонияликлар дарвозасига яна учта гол урилди. 

Шу тариқа, "Барселона" Чемпионлар Лигасининг сўнгги икки плей-офф ўйинларида 12 та гол ўтказиб юборди. 

Маълумот ўрнида, 2019/20 йилги мавсумнинг чорак финал учрашувида каталонияликлар "Бавария"га 2:8 ҳисобида ютқазган.

Шунингдек, кеча "РБ Лейпциг" ва "Ливерпуль" ўртасида ҳам баҳс бўлиб ўтди. Унда Салоҳ жамоаси 2:0  ҳисобида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг