“Барселона” ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади. 28 ёшли футболчи клуб билан амалдаги шартномасини 2029 йил ёзига қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Янги битим шартларига кўра, де Йонгнинг товон пули 500 миллион евро этиб белгиланган. Бу рақам футболчини “Барселона” сафидаги энг қиммат ўйинчилардан бирига айлантиради. Шунингдек, у эндиликда Педри ва Рафинья билан бир қаторда клубнинг энг юқори маош олувчи футболчилар қаторига киради.

Френки де Йонг 2019 йилда “Аякс”дан 75 миллион евро эвазига “Барселона”га трансфер қилинган эди. Шу вақтгача у клуб сафида 267 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 24 та голли узатма муаллифи бўлган.

Маълумот учун, Френки де Йонг ўтган мавсумда “Барселона”да 46 та ўйинда майдонга тушди ва Ла Лига чемпионлиги, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Де Йонг “Барселона” сафида энг кўп ўйин ўтказган иккинчи нидерландиялик футболчи ҳисобланади. Бу борада етакчи жамоа афсонаси Йоханн Кройф.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Френки де Йонг Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг