“Барселона” янги бош мураббийни тайинлади

Спорт 4115
image

Аввалроқ, 55 ёшли испаниялик мутахассис Эрнесто Вальверде “Барселона” клуби бош мураббийи лавозимидан кетгани ҳақида хабар берган эдик. 

Истеъфога чиқарилган Эрнесто Вальверде ўрнига янги бош мураббий этиб 61 ёшли испаниялик мутахассис Кике Сетьенни тайинланди.

Кике Сетьенни билан шартнома 2022 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Таништирув маросими бугун, 14 январь куни ўтказилади.

Сетьеннинг сўнгги иш жойи “Бетис” клуби бўлганди. Кике ушбу клуб билан 2017/2018 йилги мавсумда “Ла Лига”да 6-ўринни эгаллаган, 2018/2019 йилги мавсумда эса Испания кубоги ярим финалигача етиб келганди. Испан мураббийи “Расинг», “Поли Эхидо”, Экваториал Гвинея, “Логроньес”, “Луго” ва “Лас-Пальмас” сингари жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, “Барселона” Испания Суперкубоги доирасида “Атлетико”га мағлуб бўлгач, клуб жамоа собиқ футболчиси Хави билан ҳам музокара олиб борди, аммо Қатарда фаолият олиб бораётган Хави таклифни рад этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 2.9
t
×