“Барселона” яна бир уругвайлик ҳужумчини ўз таркибида кўрмоқчи
Спорт
−
23 Май 2019
2831“Барселона” “Сельта” ҳужумчиси Макси Гомесга 25 миллион евро таклиф қилди.
22 ёшли Гомесни харид қилиш нархи - 50 миллион евро, аммо “Сельта” пастки лигага тушиб кетган тақдирда бу нарх икки бараварга камайиши мумкин эди. Аммо клуб Ла Лигада жон сақлаб қола олди. “Сельта” форвард учун 40 миллион евродан кам олмоқчи эмас.
Олдинроқ Гомесга “Ливерпуль”, “Атлетико” ва “Вест Хэм” жамоаларидан қизиқиш бўлаётганлиги хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Гомес ушбу мавсумда 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўя олган.