“Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” учрашувида Европа лигаси рекорди ўрнатилди

Спорт

image

16 февраль куни “Камп Ноу”да “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида Европа лигаси плей-офф босқичининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйинни томоша қилиш учун стадионга 90 255 нафар томошабин йиғилди. Шу тариқа, ушбу баҳс Европа лигасининг янги рекордини ўрнатди. Ҳозиргача бу кўрсаткич бўйича рекорд 2017 йилнинг 23 февралида бўлиб ўтган “Тоттенхем”-“Гент” ўртасидаги 1/16 финал учрашувига тегишли эди. Ўша ўйинни кўриш учун “Уэмбли”га 80 465 киши келганди. 

Эслатиб ўтамиз, МЮ ва “Барселона” ўртасидаги Европа лигасининг жавоб ўйини 24 февраль куни Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Юнайтед Европа лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг