“Барселона” учун ноқулай ҳакам “Эл класико”ни бошқарадиган бўлди
Спорт
−
22 Октябрь
3980Футбол бўйича Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин ўлган “Реал”-“Барселона” баҳсини Хосе Мария Санчес Мартинес бошқариб боради. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.
Манбага кўра, Мартинес шу вақтга қадар “Эл класико”га ҳакамлик қилган. 2022/23 йилги мавсумда у “Сантьяго Бернабеу”да “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги ўйинда ҳакамлик қилган ва баҳс 3:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган. Бир мавсум аввал у “Камп Ноу”даги ўйинни ҳам бошқарди ва ўша учрашув ҳам “Реал”нинг ғалабаси билан якунланди.
Бундан ташқари, Хосе Мария Санчес Мартинес 2017/18 йилги мавсумда Испания Суперкубоги баҳсида “Эл класико” бош ҳаками бўлган. Суперкубок баҳсида мадридликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Жорий мавсумда ҳакам ҳали “Реал Мадрид” иштирокидаги баҳсда ишламади, аммо “Барселона”нинг Ла Лига 1-турида “Валенсия”га қарши ўйинида ишлади ва бу ўйин каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Маълумот учун, “Реал”-“Барселона” ўйини 27 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Баҳс ғолиби Ла Лига пешқадамига айланиб олади.
LiveБарчаси