“Барселона” “Сити” футболчисини сотиб олиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг германиялик ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

31 ёшли футболчига “Барселона” ва Лондоннинг “Арсенал” клублари қизиқмоқда. Қолаверса, Гюндоганга Германия Бундеслигасининг айрим клублари таклиф билан чиқмоқда.

Шунингдек, ярим ҳимоячи фаолиятини Америка МЛС лигасида ёкиТ уркия чемпионати клубларидан бирида давом эттириши мумкинлиги ҳақида  ҳам хабарлар бор.

Маълумот ўрнида, Илкай Гюндоган 2016 йилнинг 1 июлида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Манчестер Сити”га ўтган эди. Гюндоган жорий мавсумда “Сити” сафида АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” маълумотларига кўра, унинг ҳозирги нархи 35 млн еврони ташкил қилади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Barselona Siti

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг