“Барселона” расман Суперлигадан чиқди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Европа Суперлигаси лойиҳасидан чиққанини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Клуб хабарида айтилишича, “Барселона” бугун, 7 февраль куни Европа Суперлигаси компанияси ҳамда лойиҳа иштирокчи клубларини мусобақадан чиқиш қарори ҳақида расман хабардор қилган.

Шу тариқа, ҳозирги ҳолатга кўра, Суперлига лойиҳасида фақат битта клуб – Мадриднинг “Реал Мадрид” жамоаси қолган. 

“Барселона”нинг бу қарори кутилмаган бўлмади. Икки испан гиганти ўртасидаги стратегик ва бошқарув даражасидаги келишмовчиликлар йиллар давомида сақланиб келаётгани қўшма лойиҳа истиқболига ҳам салбий таъсир кўрсатгани таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Европа Суперлигаси лойиҳаси 2021 йил 18 апрель куни расман эълон қилинган эди. Унда 12 та асосчи клуби сифатида “Ювентус”, “Реал Мадрид”, “Милан”, “Манчестер Юнайтед”, “Интер”, “Манчестер Сити”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Арсенал”, “Барселона” ва “Тоттенхэм” жамоалари иштирок этганди.

Чемпионлар лигасига муқобил турнир сифатида тақдим этилган ушбу лойиҳа футбол жамоатчилиги, мухлислар, миллий лигалар ва UEFA томонидан кескин танқид остига олинди. Кучли босим ва норозиликлар фонида 2025 йилнинг 20 апрелга келиб 10 та клуб лойиҳадан чиқишини эълон қилди ҳамда тегишли молиявий мажбуриятларни қоплашга рози бўлди.

Шундан сўнг, “Барселона” ва “Реал Мадрид” Суперлига ғоясини ҳуқуқий жиҳатдан қайта тиклаш йўлларини излаб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги финалидан олдин “Барселона” президенти Жоан Лапорта Каталония жамоасининг “Реал Мадрид” билан муносабатлари бутунлай ёмонлашганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Европа Суперлигаси “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг