“Барселона”нинг Евро-2024 қаҳрамонини трансфер қилиш имконияти ортмоқда
Спорт
−
26 Июль
3823Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг ёзда “Барселона”га ўтиши эҳтимоли кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Жерар Ромеро Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Барселона” футболчининг ўзи ва унинг вакиллари билан доимий алоқада. 25 июль куни футболчи вакиллари яна бир учрашув бўлиб ўтган ва томонлар трансфернинг идеал формуласини топишга ҳаракат қилган.
“РБ Лейпциг” 40 миллион евро + 20 миллион бонус тўлашга тайёр бўлган каталонияликларнинг биринчи таклифини рад этди, бироқ “Барселона” энди янги сўров тайёрламоқда.
Шу билан бирга, Ольмонинг трансфери “Барселона” “Бильбао”нинг “Атлетик” клуби вингери Нико Уильямсни сотиб олиши мумкинлигига боғлиқ эмаслиги маълум. Каталонияликлар иккала футболчи билан ҳам келишувга эришмоқчи.
Маълумот учун, Ольмо “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади, лекин 16 ёшида у “Динамо Загреб” академиясига ўтди. 2020 йилнинг қишида Ольмо “Лейпциг” футболчисига айланди ва у немис клуби сафида 148 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 34 та голли узатмани амалга оширди.