“Барселона”нинг ЕЧЛдан қанча фойда кўргани маълум бўлди

Спорт

image

“Барселона” клубининг Европа Чемпионлар лигасидан олган даромади 70 миллион евродан ошди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди. 

29 ноябрга ўтар кечаси Каталония клуби Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида Португалиянинг “Порту” клубини мағлуб этди (2:1) ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

“Порту”га қарши ўйинда “Барселона” ғалаба учун 2,8 миллион евро, нимчорак финалга чиққани учун эса яна 9,6 миллион евро олади.  

“Барселона” ўзи учун рейтинг, гуруҳ босқичидаги ўйинлари ва 3 та ғалаба учун бонусларни ҳам ҳисоблаганда 58 миллион евро даромадни кафолатлаган. 

Ортда қолган 5 та турдан кейин “кўк-анорранглилар” “H” гуруҳида 12 очко билан 1-ўринни нақд қилган. 9 очко тўплаган “Порту” эса 2-ўринни эгаллаган. Шунингдек, Украининаг “Шахтёр” жамоасида ҳам худди шунча очко мавжуд. Гуруҳ босқичининг 6-турида айнан “Порту” ва “Шахтёр” кейинги босқич йўлланмаси учун баҳс олиб борса, “Барселона” сафарда Бельгиянинг “Антпервен” клуби билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ЕЧЛ Каталония Mundo Deportivo

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг