“Барселона”нинг 16 ёшли аъзоси 2 та рекорд ўрнатди
Спорт
−
12 Февраль 2024 6066 1 дақиқа
“Барселона”нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Ламин Ямал Испания Ла Лигаси тарихида дубл қайд этган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Гранада” билан ўйинда (3:3) Ямал иккита гол урди.
Шунингдек, Ямал гол+пас тизимида 10 очкога эришган энг ёш футболчи бўлди. Ламин буни 16 ёшу 213 кунлигида уддалади.
Ямал каталонияликлар тарбияланувчиси бўлиб, у 2023 йилнинг ёзида “Барселона”нинг асосий жамоасига қўшилганди. Жорий мавсумда 16 ёшли футболчи “кўк-анорранглилар” сафида барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь