Сирли ҳомий “Барселона”нинг 1,5 миллиардлик қарзини тўлаб бермоқчи

Спорт 5221
image

Номи тилга олинмаган Дубай компанияси “Барселона” клубининг 1,5 миллиард евро миқдоридаги қарзини тўлаб беришга тайёр. Бу ҳақда “Sport.es” телеканали хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Дубайда жойлашган компания “Барселона”га камида икки йилга мораторий таклиф қилишга тайёр. Шундай қилиб, Каталония жамоасининг қарзини дубайлик ишбилармонлар тўлайди ва “кўк-анорранглилар” бу компаниядан қарз бўлиб қолади. Бундан ташқари, сирли ҳомий клубга кечиктирилган тўлов пулини тақдим қилади. Бу вариант клуб учун нормал фаолиятга қайтиш имконини беради.

Ушбу таклиф “Барселона” учун жуда фойдали, чунки мораторийни 2 йилдан 12 йилгача бўлган муддатга белгилаш мумкин. Шу билан бирга, жамоа қарзини тўлашга тайёр бўлган Дубай компанияси бизнес ҳамкорига нисбатан кескин талаблар қўймаган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал, “Барселона” президенти Жоан Лапорта матбуот анжумани ўтказди ва клубнинг молиявий ҳолати аянчли аҳволда эканини айтиб ўтганди. Шунингдек, жамоа 1,5 миллиардга яқин қарздан қутулиши учун аксарият футболчиларнинг маоши сезиларли даражада қисқартирилгани таъкидланган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 278
Рейтинг: 2.9
t
×