“Барселона” Неймарнинг трансфери учун маблағ йиғишни бошлади

Спорт

image

Португалия терма жамоаси “Барселона” ярим ҳимоячиси Андре Гомеш расман “Эвертон” аъзосига айланди.

“Барселона” футболчиси ўтган мавсумда ижара асосида “Эвертон” сафида тўп сурган эди. Англияликлар футболчи учун 25 млн евро тўлаб беришди.

Гомешга “Эвертон”дан ташқари бир қатор инглиз клублари қизиқиш билдираётган эди. Мавсум якуни арафасида Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби ҳам футболчи учун курашиб кўришини маълум қилган эди.

Футболчининг трансферидан тушган маблағлар янги футболчиларни сотиб олиш учун ишлатилади. Эслатиб ўтамиз “Барселона” жорий трансфер ойнасида Неймар ва Гризманни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Икки футболчининг трансфери учун каталонлар 300 млн евро ишлатмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар Гризманн

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг