“Барселона” МЮни тор-мор этди

Спорт

image

Кеча, 16 апрель куни тунда Испаниянинг “Барселона” клуби ЕЧЛнинг чорак финали доирасида ўз майдонида “Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди.

“Камп Ноу”га йиғилган 96 мингдан ортиқ томошабин кўз ўнгида мезбонлар Англия жамоасини йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Ўйиннинг илк 10 дақиқасида манчестерликлар анча фаол бўлишди. Ҳаттоки бир марта жамоа ҳужумчиси Маркус Решфорд рақиб дарвосанинг тўсинини нишонга олди. Агар форвард ўша вазиятда аниқроқ ҳаракат қилганида, балки ҳисоб мутлақо бошқача кўриниш олиши мумкин эди.

Шундан кейин мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олди ва уни Манчестер жамоасига бошқа қайтариб бермади. 16 дақиқада каталонияликлар сардори Лионель Месси ўз индивидуал маҳорати эвазига тахминан 22 метрлар узоқликдан тўпни Де Хеа дарвозасининг ўнг бурчагига жойлаб қўйди.

Бу ҳолатдан сўнг меҳмонлар ўзларини тутиб олиш ўрнига, баттар довдирай бошлашди. Орадан 4 дақиқа ўтиб яна Месси катта саҳнага чиқди ва жорий мавсум ЕЧЛдаги 10 голини ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Иккинчи таймни “кўк-анорранглилар” жуда фаол тарзда бошлашди. Натижада, ўйиннинг 61 минути ўтиб бораётган бир пайтда, жамоанинг бразилиялик футболчиси Коутиньо ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

“Барселона” – “Манчестер Юнайтед” 3:0 (2:0, 1:0).

Барселона шаҳри, “Камп Ноу” стадиони, 96 708 томошабин.

Голлар: 1:0 – 16 Месси, 2:0 – 20 Месси, 3:0 – 61 Коутиньо.

“Барселона”: тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Янг, Джонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).

Огоҳлантириш: Суарес (77).

Дастлабки учрашув: 1:0.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Юнайтед ЕЧЛ

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made