“Барселона” мураббийи бўлиш учун якуний уч номзод эълон қилинди
Спорт
−
13 Февраль
4750“Барселона” раҳбарияти жамоа янги бош мураббийи лавозимига номзодлар сонини уч кишига қисқартирди. Бу ҳақда “Football Espana” хабар берди.
Манбага кўра, бу мутахассислар испан, итальян ёки немис миллатига мансуб. Гап катта эҳтимол билан “Брайтон” бош мураббийи Роберто Де Зерби, “Бавария” ҳамда Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва “Байер” устози Хаби Алонсо ҳақида кетмоқда.
Рубен Аморим (“Спортинг”), Тиаго Мотта (“Болонья”), Мичел (“Жирона”), Юрген Клопп (“Ливерпуль” ) ва Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”) вариантлари ниҳоят бекор қилинган.
Қайд этиш жоиз, мавсум яклунлангач жамоанинг амалдаги устози Хави мураббийликни тарк этади. Шунинг учун ҳозирда Барселона клуб устози бўлиш учун номзод қидирмоқда.
LiveБарчаси