“Барселона” Мессини ўз сафига қўшиб олиш бўйича муҳим қадамларни ташламоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессини жамоага қайтариш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб аргентиналик ҳужумчининг Каталонияга қайтиши учун муҳим қадамларни қўйган. Қадамлардан бири ҳимоячи Жерар Пикенинг кетиши эди. Сўнги йилларда Месси ва Пикенинг муносабатларида совуқчилик кузатилганди. 

Қайд этилишича, Месси Пикенинг клубдан кетишида фаол иштирок этган. “Барселона” шунингдек, Серхио Бускетс ва Хорди Алба билан шартномани узайтирмоқчи.

Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум Франция чемпионатида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси ПСЖ билан янги шартнома имзолашдан бош тортгани ва “Барселона”га ўтиш вариантига қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди, бироқ ҳозирча Каталония клуби аргентиналик ҳужумчи бўйича ПСЖга расмий таклиф билан чиққани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси “Барселона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made