“Барселона” Мессига ҳайкал қўяди
Спорт
−
10 Октябрь 2022
5927"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси шарафига ҳайкал ўрнатиш ниятида эканини айтди.
"Камп Ноу" ташқарисида Лео Мессининг ҳайкалини қурамиз. Қарор қабул қилинди", дея Лапортанинг сўзларини келтирди “Goal” нашри.
Аввалроқ "Барселона" Мессини жамоага қайтариш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йилдан 2021 йилгача "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаган. Бу вақт ичида у каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 776 та ўйин ўтказиб, 670 та гол уриб, 302 та голли узатмани амалга оширган.
2021 йилда Месси ПСЖ билан шартнома имзолади. Унинг француз клуби билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали аргентиналик футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Шаҳзод Шукуров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь