“Барселона” Месси билан музокараларни бошламоқда

Спорт

image

Аргентиналик ҳуҳужумчи Лионель Месси ПСЖ билан янги шартнома имзолашдан бош тортди ва у мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Вероника Брунати ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Барселона” шу ҳафтада 35 ёшли футболчи билан эҳтимолий трансфер борасида музокараларни бошлайди. Испания клуби Месси билан тўғридан-тўғри музокара олиб бориши мумкин, чунки унинг ПСЖ билан шартномаси тугашига олти ойдан камроқ вақт қолди.

Мессининг отаси ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи билан футболчининг янги шартномаси бўйича келиша олмади. Месси ҳам отасига “Барселона” билан музокара ўтказишга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳозирда Месси трансферини молиялаштириш бўйича йирик ҳомий изламоқда. Айни вақтда клуб аргентиналик футболчининг молиявий талабларини қондириш имкониятига эга эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси “Барселона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг