“Барселона” “Ман Сити” аъзосини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олмоқчи
Спорт
−
16 Август 2023
2021“Манчестер Сити” ва “Барселона” Жоау Канселунинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби ҳимоячини кейинги ёзда сотиб олиш мажбурияти билан бир мавсумга ижарага олмоқчи. Музокаралар шу ҳафта якунланиши кутилмоқда.
“Манчестер Сити” Канселуни қўйиб юборишга тайёр, аммо футболчига қўйилган нархни камайтирмоқчи эмас. “Шаҳарликлар” футболчининг ижара шартномасидан ташқари унинг сотувидан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи.
“Барселона” Хулиан Араухо ижара асосида “Лас-Пальмас”га кетганидан кейин ва Сержиньо Дестнинг эҳтимолий трансфери муносабати билан ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтирмоқчи.
“Манчестер Сити” билан 2027 йилгача шартномаси мавжуд бўлган Канселуга Саудия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ у “Барселона”га ўтишни афзал кўрмоқда.
Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Бавария”да ижара асосида ўтказди. Жоау АПЛнинг 1-турида “Бернли”га қарши (3:0) учрашув қайдномасига киритилмади. Шунингдек, у катта эҳтимол билан АПЛнинг 2-тур ўйинини ҳам ўтказиб юборади.
LiveБарчаси