“Барселона” Куманни истеъфога чиқарди

Спорт 4001
image

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббий Рональд Куманни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб сайтида хабар берилди.

Клуб Ла Лиганинг 11-тури доирасида “Райо Вальекано”дан (0:1) учралган мағлубиятдан сўнг 58 ёшли мутахассис истеъфосини расман эълон қилди. 

Рональд Куман “Барселона”ни 2020 йил августдан бери бошқариб келаётганди. Ўтган мавсумда Куман бошқарувида “Барса” Испания Кубогини қўлга киритди, Ла лигада эса 3-ўринни эгаллади.

Куман “Барселона” бошқарувида ўтган мавсумда Испания Кубогини қўлга киритди, аммо ЕЧЛ ва Ла Лигада муваффақиятсизликка учради. 

2021-2022 йилги мавсумда эса клуб чемпионатда 15 очко тўплаб, 9-поғонада бормоқда. UEFA Чемпионлар лигасида эса “Барселона” учинчи турдан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 233
Рейтинг: 2.9
t
×