“Барселона” коррупцияда айбланди. Клуб ишни судга ошириш ниятида

Спорт

image

“Барселона” клуби собиқ вице-президент Эмили Русонинг жамоадаги ўғирлик ҳақидаги сўзларига нисбатан расмий баёнот билан чиқди.

Мовий-анор ранглилар пресс-релизида айтилишича, жамоа коррупцияга оид барча айбловларни рад этган. Бундан ташқари, каталонияликлар раҳбарияти бу амалдорни судга беришлари мумкинлиги таъкидладланган.

“Руссонинг ОАВга берган интервьюсида тилга олинган, коррупция дея таснифланган жиддий ва асоссиз айбловларнинг барчасини “Браселона” қатъий рад этади. Шу билан бирга, суд чораларини кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дейилади баёнотда.

Аввалроқ, “Барселона” олти нафар директори коронавирус сабабли ишдан бўшагани ҳақида хабар берган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг