“Барселона” Хулиан Альварес трансфери учун ҳаракатни кучайтирди

Sport

image

“Барселона” раҳбарияти “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш учун сўнги музокараларни бошлади. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликларнинг спорт директори Деку ва унинг ёрдамчиси Жоау Амарал футболчининг агенти Фернандо Идальго билан музокара ўтказиш ҳамда трансферни амалга ошириш режасини муҳокама қилиш учун Мадридга йўл олган.

Айни пайтда 26 ёшли аргентиналик футболчи Жаҳон чемпионатидан кейин таътилни Ибицада ўтказмоқда. У жорий йилнинг 10 август куни “Атлетико Мадрид” йиғинига қўшилиши кутилмоқда.

Манбага кўра, Альварес ўз вакиллари орқали клубини алмаштириш истагини билдирган. Унинг агентларининг таъкидлашича, футболчи фақат “Барселона”га ўтишни ва бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг қўл остида тўп суришни истамоқда.

Қайд этилишича, каталонияликлар ҳужумчи учун 100 миллион евролик таклифини ўз кучида қолдирган. Футболчининг қатъий позицияси Декуни музокараларни давом эттириш учун Мадридга боришга ундаган.

Бироқ, “Атлетико Мадрид” раҳбарияти трансферни муҳокама қилиш ниятида эмас. Клуб бош директори Мигель Анхель Гиль ҳужумчи “ҳатто 200 миллион еврога ҳам сотилмаслиги”ни маълум қилиб, унинг кетиши эҳтимолини рад этган.

Маълумот учун, 2025-2026 йилги мавсумда Хулиан Альварес барча мусобақаларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Атлетико Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic