“Барселона” Хави билан келишиб олди

Спорт 5848
image

“Барселона” Қатарнинг “Ал-Садд” клуби бош мураббийи Хави билан шартнома тузишга келишиб олди. Бу ҳақда “Diarip Sport” хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби “Ал-Садд”ни 41 ёшли испан билан шартномани бекор қилишга кўндирган. Таъкидланишича, шартномада Хавининг бадал пули 1 млн евро этиб белгиланган.

Хави билан бирга унинг Қатар клубидаги штаб азолари: ёрдамчилар Оскар Эрнандес ва Серхио Алегри, шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Иван Торрес “Барселона”га келишади.

Хави Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1997 йилдан 2015 йилгача асосий жамоада ўйнаган. 2015 йилда испаниялик футболчи “Ал-Садд”га кўчиб ўтди ва у ерда тўрт мавсумни ўтказди. У 2019 йилда футболчилик карьерасини тугатиб, жамоа бош мураббийи бўлган.

Аввалроқ, 2020 йил августдан бери “Барселона”ни бошқариб келаётган нидерландиялик мутахассис Рональд Куман Испания Ла лигасининг навбатдаги турида “Райо Вальекано”дан учралган мағлубиятдан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 348
Рейтинг: 2.9
t
×