“Барселона” қизиқаётган футболчини “Бавария” илиб кетиши мумкин

Спорт

image

“Атлетик” ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямсга янги даъвогар пайдо бўлди. 22 ёшли футболчи “Бавария”нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Бавария” келаси ёзда ҳужум қанотларини кучайтирмоқчи. Мюнхенлик скаутлар Уильямснинг ўйинини кузатмоқда. Битимнинг тахминий суммаси 50-60 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Бунгача ОАВ Каталониянинг “Барселона” клуби Уильямсни қўлга киритмоқчилиги ҳақида ёзаётганди. Футболчининг ўзи ҳам “кўк-анорранглилар” сафига кўчиб ўтмоқчи. Аммо бу масала бўйича Каталония клуби “Атлетик”ка ҳали расмий таклиф юбормаган.

Маълумот учун, Уильямс шу йил ўтказилган Европа чемпионатида Испания терма жамоаси билан ғолиб бўлди. “Transfermarkt” 70 миллион еврога  баҳолаётган футболчи жорий мавсум Бильбао клуби сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жорий клуби билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нико Уильямс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг