“Барселона” икки португалиялик футболчини ўз сафида олиб қолмоқчи

Спорт

image

“Барселона” президенти Жоан Лапорта Каталония клуби ҳимоячи Жоау Кансело ва вингер Жоау Фелишни жорий мавсум якунида ижара шартномаси тугагач, жамоада сақлаб қолиш ниятида эканини айтди.

“Кансело ва Фелиш сафимизга қўшилганидан бери юқори савияда ўйнамоқда. Клуб уларни кейинги мавсумларда ҳам сақлаб қолиши мумкин. Биз яқин вақт ичида бу футболчилар бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқдамиз, чунки биз “Манчестер Сити” билан ҳам, “Атлетико” билан ҳам яхши муносабатдамиз”, дейди Лапорта.

Маълум бўлишича, “Барселона” Кансело учун 15 миллион евродан кўп бўлмаган пул тўламоқчи. Ўз навбатида, “кўк-анорранглилар” Фелиш учун 30-40 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Фелиш жорий мавсум Каталония клуби сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Кансело эса 17 та ўйинда 3 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Жоан Лапорта Жоау Фелиш Жоау Кансело

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made