“Барселона” Гавига ўринбосар топди

Спорт

image

“Барселона” клуби қишки трансфер ойнасида таркибни Виктор Роке билан кучайтирмоқчи. Клуб январда Рокени рўйхатдан ўтказиб, уни вақтинча жароҳат олиб сафдан чиққан Гави ўрнига ўйнатмоқчи. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Бироқ, “Барселона”га Рокени ўз сафига қўшиб олишда молиявий омиллар тўсқинлик қилади – клуб “Barca Studios”нинг 9,8% улушини сотиб олган Германиянинг “Libero” инвестиция фондидан ҳалигача 40 миллион евро олмаган.

Ҳозирда “Барселона” ҳамкорларидан тўловни кутмасдан бразилиялик футболчини қўлга киритиш борасида иш бошлаган.

Роке “Барселона”нинг қишки трансфер ойнасидаги ягона янги футболчиси бўлиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш зарур деб ҳисобласа-да, спорт раҳбарияти ва клуб Рокенинг келишини муҳимроқ, деб ўйламоқда. Педри ва Френки де Йонг, шунингдек, Фермин Лопес ва ёшлар жамоаси ўйинчиларининг қайтиши “Барса”га Гавининг ўрнини билинтирмаслик учун етарли бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, яна бир яримҳимоячи билан шартнома имзоланиши ҳам истисно қилинмаяпти – бу клуб “Libero”дан пул олишига боғлиқ бўлади.

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида Витор Роке трансферини эълон қилганди. Ҳозирда 18 ёшли ҳужумчи “Атлетико Паранаэнсе”да ўйнайди. Келишувга кўра, Роке кейинги йил ёзида Каталония клуби аъзосига айланиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Гави Виктор Роке

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг