“Барселона”га келган Хави нимадан норози?
Спорт
−
07 Ноябрь 2021
10391“Барселона”нинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес клуб директори Матеу Алемани билан тизимдаги ўзгартириш керак бўлган жиҳатлар ҳақида суҳбатлашди. Бу ҳақда Ccma.cat нашри хабар берди.
“Биз дарҳол қаттиқ ишлашни бошлашимиз ва барча совринлар учун курашишимиз керак. Бу клубнинг “ДНК”сида бор. Мен жамоа яхши ўйнашини, муваффақият қозонишини, ҳамда яхши натижаларга эришишини истайман. “Барселона”да ишлаш орзуим ниҳоят ушалди. Қайтганимдан жуда хурсандман. Ишни тиббий муаммоларни ҳал қилишдан бошлаймиз”, дейди Хави.
Иккала томон ҳам жамоадаги тиббий муаммо имкон қадар тезроқ ҳал қилиниши керак бўлган муҳим масала эканлигини таъкидлаган. Алемани нотўғри ташхис қўйишдан, ўйинчининг ёмон тикланишидан ва рецидивлардан чарчаганлигини айтган. Ҳозирда “Барселона” турли сабабларга кўра 11 нафар футболчисининг хизматларидан фойдалана олмади.
Хабар қилинишича, муаммо нафақат тиббиёт штабида, балки фитнес билан ҳам боғлиқ.
LiveБарчаси