“Барселона”га қайтиш ёки қайтмасликни Мессининг ўзи ҳал қилади

Спорт

image

Аргентиналик афсонавий футболчи Лионель Месси Майамининг “Интер” клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” аргентиналик футболчини қайтариш масаласини жиддий ўйламоқда. Якуний қарорни Месси чиқаради. Аргентиналик футболчи жамоага ёрдам бера олишини ва ёш футболчиларнинг ривожланишига тўсқинлик қилмаслигини ҳис қилса, “Барселона”га қайтиш масаласини кўриб чиқишга тайёр, лекин “Барселона”нинг молиявий қийинчиликлари аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олганидан к янада оғирлашиши мумкин.

Месси ўз фаолиятини “Барселона”да бошлаган, у фаолиятининг кўп қисмини шу ўтказиб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди ва Европа Чемпионлар лигаси ва Ла Лигани қўлга киритди. Шунингдек, у кўплаб шахсий мукофотларга эга чиқди, жумладан, “Барселона”да 7 марта “Олтин тўп”га сазовор бўлди. 2022 йилда у Аргентина билан Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, турнирнинг бош қаҳрамонига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг