“Барселона” футболчиси фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Қатарнинг “Ал-Садд” футбол клуби Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси, германиялик Илкай Гюндоганга трансфер таклифи билан чиқди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Футболчининг испан клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади ва яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. 

Қайд этилишича, “Барселона” молиявий қийинчиликлар туфайли немис футболчисини сотиш таклифини кўриб чиқмоқчи.

Германияда бўлиб ўтган сўнгги Европа чемпионатида Гюндоган терма жамоа таркибида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Германия терма жамоаси Европа чемпионатининг чорак финалида Испанияга қўшимча бўлимларда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Гюндоган 33 ёшда ва 2023 йилдан буён испан клубида ўйнамоқда. У эркин агент сифатида “Барселона”га ўтганди. Фаолияти давомида футболчи Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасида ўйнаган. Жамоа таркибида у беш марта Англия чемпиони бўлган, икки марта мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Илкай “шаҳарликлар” сафида Европа Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан. 

Гюндоган Германия терма жамоаси таркибида 82 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол урган, 9 голга ассистентлик қилган ва 2012 йилги Европа чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ал-Садд Илкай Гюндоган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made