“Барселона” футболчилардан иш ҳақини камайтиришни сўрамоқда

Спорт 2742
image

"Барселона" коронавирус пандемияси сабабли молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда "Cadena Ser" маълумот берди

Манбанинг хабарига кўра, ўтган мавсум якунларига кўра жамоанинг йўқотишлари 97 миллион еврони ташкил қилган. 

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Каталония клуби раҳбарияти футболчилардан иш ҳақини камайтиришни сўрамоқда.

Ла Лиганинг ўтган мавсум якунларига кўра "Барселона" турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаган. Испаниядаги жорий чемпионатда етти очко тўплаган жамоа бешинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, "Барселона" Ла Лига 6 тур доирасида "Хетафе" билан ўйнайди. Ўйин 18 октябрда бўлиб ўтади.

25 октябрь куни эса Мадриднинг "Реал" клубига қарши "Эл Класико" ўтказилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 3
Теглар
t
×