“Барселона” Фликни рўйхатдан ўтказа олмаяпти

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби молиявий муаммолар туфайли янги мураббийлар штабини рўйхатдан ўтказа олмади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

29 май куни каталонияликлар германиялик Ханс-Дитер Фликни бош мураббий деб эълон қилди, бироқ клуб ҳозирча янги мураббий ва унинг штабини рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Бунинг сабаби – иш ҳақи. Клуб биринчи навбатда бирор футболчисини сотиб, пул топиши керак.

Шунингдек, Ла Лиганинг сўнгги мавсумида “Барселона” сафида тўп сурган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам кейинги мавсум учун рўйхатдан ўтмаган.

Маълумот учун, “Барселона” ортда қолган мавсум Испания чемпионатини 2-ўринда якунлаб, Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқди. Ла Лигада чемпионлик эса Мадриднинг “Реал” клубига насиб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ханс-Дитер Флик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг