“Барселона”даги французлар сони яна бир нафарга кўпайиши мумкин

Спорт

image

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам “Барселона” сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз Twitter саҳифасида хабар берди.

“Кўк-анорранглилар” 25 ёшли футболчини сотиб олиш учун курашга қўшилиш ниятида. “Челси” ҳам Тюрамга даъвогарлардан бири. Иккала жамоа ҳам футболчини 2023 йилнинг январида ўз сафида кўришни истамоқда.

Таъкидланишича, “Интер” ҳам франциялик футболчи билан келишув устида иш олиб бормоқда, бироқ итальян клуби келишувни ёзда якунламоқчи.

Маркуснинг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида Тюрам “Боруссия” сафида 15 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, у Франция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатидаги бешта ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Тюрам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг