“Барселона” “Арсенал” футболчисини текинга қўлга киритиши мумкин

Sport

image

“Барселона” раҳбарияти  Лондоннинг “Арсенал” клуби чап қанот ҳимоячиси Начо Монреални ёзда Каталонияга кўчириб олиб келиши мумкин. Мавсум сўнгида “конанирлар” билан тузган шартномаси ниҳоясига етадиган футболчини бепул олишни кўзлаётган каталонлар уни Хорди Альба учун муносиб ўринбосар бўла олади деб ҳисоблашмоқда.

Маълумот учун 33 ёшли испаниялик футолчи 2013 йилда “Малага”дан “Арсенал”га кўчиб ўтган эди. Ортда қолган йиллар давомида у лондонликлар либосида жами 227 та ўйин ўтказган. Жорий мавсумда ҳимоячи апл доирасида 15 та баҳсда майдонга тушиб, 1 гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.


Author

Rate Count

53

Rating

3

Rate this article

Share with your friends