“Барселона” афсонаси 9 йилга қамалиши мумкин
Спорт
−
24 Ноябрь 2023
12889Барселона прокуратураси зўравонликда айбланаётган Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвесга 9 йиллик қамоқ жазосини сўради. Бу ҳақда “El Periodico” хабар берди.
Жорий йилнинг январь ойи бошида исми ошкор этилмаган аёл Алвесга қарши полицияга ариза берган. Аёл Алвесни жинсий зўравонликда айбламоқда. Футболчи ўз айбини тан олди. 20 январь куни Барселона суди Алвесга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллади ва уни гаров эвазига қўйиб юборишдан бош тортди.
Ҳозирда прокуратура қамоқ муддатидан ташқари Алвес жабрланувчига 150 минг евро миқдорида товон пули тўлашини талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Алвес “Барселона” таркибида олти карра Испания чемпиони, тўрт карра Испания кубоги ва Суперкубоги ғолиби ва уч карра Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, у “Севилья”, “Ювентус”, “Пари Сен-Жермен” ҳамда Бразилиянинг “Баия” ва “Сан-Паулу” жамоаларида ўйнаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15