“Барселона” афсоналари Қирғизистонга келади

Спорт

image

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Испаниянинг “Барселона” ва Марказий Осиё футболи афсоналари ўртасида кўргазмали футбол ўйини ўтказилади. Бу ҳақда “KyrgyzFootball” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, баҳсда Каталония клубининг собиқ юлдузлари Роналдиньо, Ривалдо, Деку, Христо Стоичков, Эрик Абидаль, Патрик Клюйверт, Франк де Бур ва бошқа тўп усталари қатнашади. 

“Барселона” ва Марказий Осиё футболи афсоналари ўртасидаги ўйин 30 август куни Бишкекдаги Долон Умурзоқов номидаги стадионда ўтказилади. 

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда дунё футболи афсоналари ўртасида кўргазмали ўйинларни ташкил қилиш анъана тусига кирмоқда. Ўтган йили май ойида Ўзбекистонда ҳам А Серия афсоналари ва ўзбек футболи юлдузлари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Пахтакор стадиони мезбонлик қилган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Роналдиньо Ривалдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг