“Барселона” 22 ёшли футболчисини сотувга қўйди
Спорт
−
22 Июнь 2023
3781Испаниянинг “Барселона” клуби марказий ҳимоячи Эрик Гарсия билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Хави клуб раҳбарияти билан биргаликда 22 ёшли ҳимоячини сотиш бўйича якуний қарорни қабул қилган ва ёш испаниялик футболчи трансферга қўйилган. Ҳар қандай клуб уни 10 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин.
Испаниялик футболчи икки йил аввал “Манчестер Сити”дан Каталония сафига кўчиб ўтганди. 2022/2023 йилги мавсумда Гарсия “Барселона” сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.
Таъкидлаш жоиз, Гарсияга қизиқаётган клублар орасида Миланнинг “Интер” клуби ҳам бор.