“Барселона” Ҳоландни сотиб олиш учун тўрт футболчиси билан хайрлашмоқчи
Sport
−
13 March 2021 11240 1 minute
Каталониянинг "Барселона" клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Marca" хабар берган.
Қайд этилишича, Ҳоландни сотиб олиш учун "кўк-анорранглилар" Самуэль Юмтити, Мартин Брайтвайт, Филиппе Коутиньо ва Антуан Гризманн билан хайрлашишга тайёр.
Норвегияликнинг трансфер қиймати 100 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Аввалроқ, Жоан Лапорта “Барселона” президенти этиб сайлангани ҳақида хабар бергандик.
Live
All