“Барса” ва “Ювентус” жанговар дурранг қайд этди

Спорт 2152
image

Кеча, 26 июль куни Далласдаги (АҚШ) “Колтон Боул” стадионида Испаниянинг “Барселона” жамоаси Туриннинг “Ювентус” клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Аввалига учрашувнинг 34 дақиқасида Усмон Дембеле ҳисобни очди. 39-дақиқага келиб, Мойзе Кин ўртадаги фарқни тиклади ва ҳисоб 1:1 кўринишига келди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас дублни расмийлаштириб, 1 бўлимнинг “Барселона”нинг ғалабаси билан тугашини таъминлади.

Иккинчи тайм “Ювентус”нинг ҳужумлари билан бошланди. Бу ҳаракатлар 51-дақиқада ўз самарасини берди ва Мойзе Кин таблодаги ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Шу тариқа томонлар муроса йўлини танлади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
t
×