“Барса” ва “Бавария” Левандовски трансфери масаласида келишиб олди

Спорт 1849
image

Польша терма жамоаси футболчиси Роберт Левандовски Германиянинг “Бавария” клубидан “Барселона”га ўтади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, томонлар 33 ёшли польшаликни 45 миллион евро ва 5 миллион евро бонус эвазига трансфер қилишга келишиб олишди.

Қайд этилишича, Каталония клуби Левандовски билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Агар иккала тараф ҳам битимдан манфаатдор бўлса, келишиув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Роберт жорий йилнинг 17 июль куни бўлиб ўтадиган “Бавария”нинг янги мавсум учун суратга тушиш маросимида қатнашмайди. Сабаби ўша куни Левандовски “Барселона”га йўл олади ва “кўк анорранглилар”нинг АҚШдаги мавсумолди йиғинига учиб кетади.

Маълумот учун, “Бавария”да ўтган 8 мавсум давомида Левандовски 375 та ўйинда майдонга тушиб, 344 та гол урган ва 72 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали польшалик иқтидор эгасини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×