“Барса” президенти Мессининг ПСЖга ўтишини тасдиқлади

Спорт 3785
image

Испаниянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Лионель Мессининг Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубига ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда “Tuttomercatoweb” нашри ёзмоқда.

“Месси ПСЖга ўтади. Мен унинг “Барселона”да қолишини хоҳлардим, лекин бундай бўлмайди. Мен унинг қолиши учун қўлимдан келганини қилдим”, дейди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни “Барселона” аргентиналик форвард билан тузилган шартномани узайтирмаслигини маълум қилганди. Бунга Испания чемпионати регламентида кўрсатилган молиявий ва тизимли тўсиқлар сабаб бўлган.

Маълумот ўрнида, Лео 2005 йилдан буён “Барселона” асосий таркибида ўйнайди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси июнь охирида тугаган. Аргентиналик футбол юлдузи Каталония клуби сафида жами 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол ва 305 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 2.9
t
×